САМАРҚАНД ЛИФТСОЗЛИК ЗАВОДИ — коммунал машинасозлиги саноати корхонаси. Юк ва одамларни ташишга мўлжалланган турли модификациядаги лифтлар, лифтларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаради. Корхона қурилиши 1967 й. да бошланган. 1971 й. дан корхона замонавий русумдаги лифтларни сериялаб ишлаб чиқара бошлади. 1975 й. дан даре ва денгиз кемалари учун юк ва йўловчилар ташишга мўлжалланган лифтларни и. ч. ўзлаштирилди. 1987— 89 й. ларда з-д реконструкция қилинди ва йиллик қуввати 8 минг дона лифтга етказилди. Собик Иттифоқда з-д асосий лифтсозлик корхоналаридан бири бўлган. 1995 й. да корхона очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди.