САМАРҚАНД МЕЪМОРЛИКҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ

САМАРҚАНД МЕЪМОРЛИКҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ, Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат меъморлик-қурилиш институти — меъморлик ва курилиш соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрловчи олий ўқув юрти. 1966 й. Самарқанд ш. да ташкил топган.

Инт бакалавриатурасининг кундузги ва сиртқи бўлимларида 14 йўналишда 2200 дан ортиқ талаба таълим олади, 8 йўналиш магистратура, 10 ихтисослик бўйича аспирантура ва 3 йўналиш бўйича докторантура фаолият кўрсатади. Ин-тда 6 та фт, 33 та кафедрада 274 проф. ўқитувчи (жумладан, 1 Ўзбекистон ФА акад., 1 БА академиги, 21 фан д-ри ва проф., 137 фан номзоди ва доцент) ишлайди (2004). Интда, шунингдек, малака ошириш фти, «Бизнес инкубатор», «Минтақавий иқтисодий таълим маркази», «Бизнес — интеллект» халқаро бизнес мактаби, лицей интерната, техник лицей, масофавий ўқитиш ва компьютер технологиялари маркази, лойиҳалаш тадқиқот устахонаси, Талабалар конструкторлик бюроси, Курилиш материаллари ва конструкцияларининг мустаҳкамлигини аникловчи синов маркази, 3 та илмий лаб., тадқиқотлар полигони, кутубхонаси, спорт зали, сузиш ҳавзаси ва б. бор. «Меъморлик ва курилиш муаммолари» илмийтехник жур. (2000 й. дан) ва «Бинокор» кўп тиражли газ. (1998 й. дан) нашр этилади. Инт фаолияти А. Оқилов, Э. Алиқулов, И. Жумаев, Т. Ширинқулов, Т. Холматов, 3. Юсупов, Н. Шодиев каби олимлар номлари б-н боғлиқ. Инт биноси тарҳи 110×14 м, 8 қаватли, ассиметрик мужассамотга эга. Бош ўқув корпуси ин-т қошидаги лойиҳа экспериментал устахонаси(1972 й. да ташкил бўлган)да лойиҳалаштирилган (1984, меъмори О. Иброҳимов, Ю. Зокирова). Кошин, ғозғон мармари ва табиий тошлар, шунингдек, қуёш нуридан сақловчи мосламалар б~н жиҳозланган. Ҳудудида Улуғбек ҳайкали ўрнатилган (1968).