САМАРҚАНД ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ

САМАРҚАНД ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ, Асрор Жўраев номидаги Самарқанд вилоят қўғирчоқ т еатри — болалар театри. 1978 й. 1 сент. да Ғайратийнинг «Али кичкина» спектакли билан очилган. Театр жамоаси театр ва рассомлик санъати интини тугатган 18 нафар ёшлардан ташкил топди. Янги театрга Одил Норбоев бош реж., Б. Рубинов бош рассом этиб тайинланди. «Қақилдоқ» (Л. Бобохонов), «Сатирик миниатюралар қўғирчоклари ўйнаганда» (ЮЛасский), «Кишки эртак» (В. Иогельсон, А. Анисимов) ва б. биринчи мавсум спектакллари бўлди. Булар орасида томошабинларга манзур бўлган «Дадавой дангаса» (Л. Маҳмудов) 1000 мартаба қўйилган. Театр ўзбек ва рус гуруҳидан иборат. Ёш театр жамоасининг юксалиши, репертуарини шаклланиши, актёр ва реж. ларни тўғри йўналтиришда В. С. Иогельсон, 3. Л. Алибековаларнинг хизмати катта. «Тимсоҳ гена», «Ажойиб эртак», «Паҳлавонлар қаерга кетишди», «Алижон сеҳргар» каби спектаклларни ўзбек ва рус тилларида В. Иогельсон саҳналаштирди. Опасингил Злояновалар, О. Абдуллаев, С. Ризазада, Н. Волокитина, Р. Низомбоев, М. Мирзааҳмедов, М. Муҳиддинова каби актёрлар спектакллар муваффакиятини таъминладилар. «Самар ва Канд» М. (Халил), «Оби ҳаёт» (М. Ашурова), «Бахилнинг боғи кўкармас» (Ж. Махмудов), «Ўрмондаги воқеа», «Качал Ботир ҳангомаси», «Флейтачи Санта», «Яхши ва ёмон», «Учар гилам», «Сеҳр салтанати» (А. Бобоалиев), «Морозко», «Дюймовочка» (В. Диёрова), «Маккор тулкича», «Биз Винни Пух бўлиб ўйнаймиз» (А. Миль), «Ҳожи тамтам ҳангомаси» (Б. Муҳаммадиев) каби спектакллар театрда сўнгги йиллар қўйилган энг яхши асарлардир. 2002 й. Япония ва Жан. Кореяда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатига бағишлаб ЮНЕСКО томонидан ташкил этилган «Дейжон қўғирчоқ театри ва кўча ижрочилиги» фестивалида «Ҳожи тамтам ҳангомаси» спектакли билан қатнашиб соврин олган. Театр ҳоз. кунда ижодий жиҳатдан юксалиш йўлида. 1992 й. Ҳ. Олимжон номидаги театр биносига кўчиб ўтган. А. Муҳаммаджонов, Н. Ҳожиметова, М. Маликов, А. Абдураззоқов, Ж. Жабборов, Е. Хўжаева ва б. етакчи актёрлардир.

Эсон Ўринов.