САМАРҚАНД РУС ДРАМА ТЕАТРИ

САМАРҚАНД РУС ДРАМА ТЕАТРИ, А. П. Чехов номидаги Самарқанд рус драма театри — Ўзбекистондаги дастлабки рус театрларидан бири. Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларига хизмат қилишга мўлжалланган. 1917 й. А. ЮреньевЛимонтов раҳбарлигидаги «Самарқанд рус театр студияси» халқ театрига айлантирилган. Давлат театри сифатида ўз фаолиятини 1918 й. «Момақаддироқ» (А. Островский) спектакли билан бошлаган. Труппа Н. РубенскаяЕмельянова, Ф. Раневская, В. Ржевская, А. КлавдинаТелегина, Н. НагорнийГаликов, Н. Москвин, Ф. Горький, А. Рибаков, А. НерашоваЕжёва, А. Браиловский каби махсус театр таълимотига эга актёрлардан ташкил топди. А. ЮреньевЛимонтов бош реж. ва директор этиб тайинланади. Тез орада театр репертуаридан бадиий жиҳатдан анча етук «Сердаромад жой» (А. Чехов), «Тубанликда», (М. Горький), «Қароқчилар» (Ф. Шиллер) каби асарлар б-н бир қаторда шаклланиб келаётган ёш драматургларнинг асарларидан «Кирол сартароши» (А. Луначарский), «Икки дунё» (Е. Вольний), «Тонг олдидан» (А. ЮреньевЛимонтов) ва б. спектакллар жой олди. Театр йил сайин ўсиб, ривожланиб борди, унинг таркиби Гарнизон театри актёрлари (М. БелинБелинович, К. Шорштейн ва б.) билан тўлдирилди. 1925 й. дан (Ўзбекистон пойтахтининг Самарқандга кўчирилиши муносабати б-н) Ўзбекистон халқ маорифи комиссарлиги кршидаги Республика рус драма театри деб юритила бошланди. Жамоа «Дегаевнинг соткинлиги» (В. Шкваркин), «Константин Терёхин» (В. Киршон) каби пьесаларни муваффакият билан саҳналаштирди.

1930 й. Республика пойтахти яна Тошкентга кўчирилиб, театр Самарқанд вилоят театрига айлантирилди. 1933 й. ўзбек театри б-н, 1935 й. Самарқанд ёш томошабинлар театри билан бирлаштирилиб Самарқанд вилоят бирлашган театр номини олди. Рус труппаси Россиянинг марказий шаҳарларидан таклиф қилинган И. Шквалов, Ю. Алябьев каби актёр ва реж. лар, М. Есипов, В. Зотов, А. Патрашкин, кейинчалик А. Ларин каби рассомлар билан тўлдирилди. Бу даврда театр ўзига хос репертуар яратишга ҳаракат қилиб, «Дарз» (Б. Лавренёв), «Любовь Яровая» (К. Тренёв), «Аристократлар» (Н. Погодин), «Таня» (А. Арбузов) ва б. асарларни саҳналаштирди.

Иккинчи жаҳон уруши йиллари театр жамоаси кишилар қаҳрамонлиги, ватанга муҳаббат ва садоқат, фронт ҳаётини ифодаловчи «Батальон Ғарбга боради» (Г. Мдивани), «Ҳамшаҳар йигит» (К. Симонов), «Ҳаётбахш ўлим» (Be. Вишневский), «Фронт» (А. Корнейчук), «Ҳамла» (Л. Леонов) каби асарларни саҳнага қўйди. 1944 й. жамоа ўзбек труппасидан ажралиб чикди. Урушдан кейин театрнинг ижодий йўлини Н. Мартынова, М. Любанский, В. Веровская, Н. Балаев, Е. Соколова, Е. Карельская каби актёрларнинг истеъдоди белгилаб берди. 50—60й. лар театр репертуарида ўзбек драматургларининг асарлари салмоқли ўрин эгаллади: «Юрак сирлари» (Б. Рахмонов), «Навбаҳор» (Уйғун), «Бой ила хизматчи», «Майсаранинг иши» (Ҳамза), «Имон» (И. Султон), «Лулини алдаб булмайди» (Р. Бобожон), «Юддузлар жамоли» (С. Азимов), «Ватан ишқи» (Ш. Саъдулла, 3. Фатхуллин), «Мирзо Улугбек» (М. Шайхзода), «Қизбулоқ» (Т. Тула) ва б. шулар жумласидан. 1957 й. Самарқанд вилоятлараро рус драма театрига айлантирилди. 1959 й. театр кршида «драма студияси» ташкил қилиниб, ёш актёрларнинг шаклланиши ва ижодий камолотида муҳим роль уйнади. 1964—87 й. лар театрга А. Гринберг бош реж. лик кидди. Жамоа ижодий изланишларда давом этиб, репертуарни бойитиб борди. 1977 й. театрга А. П. Чехов номи берилди. 80й. лар театрга олий ўқув юртларини тугатган иктидорли реж. лар, изланувчан актёрлар қабул қилинди, янги реж. лик талқинлари пайдо бўлди. «Водевиль кечаси» (А. Чехов), «Сунггилар» (М. Горький), «Қутурган пуллар» (А. Островский), «Эзоп» (Г. Фигейреду), «Зулдир» (А. Иброхимов), «Киёмат карз», «Ўз аризасига кўра» (Ў. Умарбеков), «Тошкентда туман» (И. Тухтаев) ва б. асарлар куйидди.

Мустакиллик йилларида театр уз анъаналарини давом эттириб миллий ва жаҳон драматургиясининг сара намуналарини саҳналаштирди. Театрга яқин ижодий кучлар қўшилди, иқтидорли ижодкорлар В. Басалаев, В. Шлейкин, М. Хачатуров, С. Каприелов, С. Генкин, А. Тарасовлар бош реж. лик қилдилар. «Парижлик келин», «Даоген» (В. Константинов), «Насриддиннинг беш хотини» (И. Содиқов), «Вир стакан сув» (А. Скриб), «Норасо» (Д. Фонвизин), «Айбсиз айбдорлар» (А. Островский), «Мария Стюарт» (Ф. Шиллер), «Медея» (Еврипид), «Остона» (А. Дударев), «Темир хотин» (Ш. Бошбеков), «Ёлғончининг хотини» (Ж. Эннекён), «Севги кетчупи» (М. Задорнов), «Кошкин уйи» (С. Маршак), «Ёввойининг севгиси» (А. Кассоне) каби спектакллар сўнгги йиллар маҳсулидир. С. Барашева, А. Тарасов, С. Шамсутдинов, С. Иваргизов, Р. Хаиров ва б. театрнинг етакчи актёрларидир. Бош реж. — В. Бродянский, бош рассом — Н. Султонов (2004).

Эсон Ўринов.