САМАРҚАНД СИНО АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

САМАРҚАНД «СИНО» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИмашинасозлик саноати корхонаси. Маиший совиткичлар ва музлаткичлар, кондиционерлар ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Дастлаб корхона «Самарқанд совиткичлар заводи» номи билан 1973 й. дек. да ишга туширилган. 1974 й. дан КШ180 типидаги «Самарқанд» рўзғор совиткичлари ишлаб чиқара бошлади. 1985 й. дан «Снежинка», 1991 й. дан «Сино» русумли совиткичларни и. ч. ўзлаштирилди. 1994 й. дан ҳозирги номда. 2002 й. дан «Парвина» компанияси билан ҳамкорликда корхонани қайта қуриш ишлари амалга оширилди, корхонада 18 турдаги совиткичларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхона Италиядаги «Конной», «Галилео» компанияларининг энг замонавий технологиялари билан жиҳозланган. Корхонада йиллик куввати 250 минг дона совиткич, шунингдек, кондиционерлар ҳам ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлари чет элга экспорт қилинади.