«САМАРҚАНД» — меҳмонхона; Самарқанд ш. Охунбобоев кўчасида жойлашган (1967, меъмори О. Айдинова). Амир Темур мақбараси яқинида. Меҳмонхона 9 қаватли ётокхона ва бир каватли жамоатхонадан тузилган. «Самарқанд»нинг хрвуз ва фавворали марказий хиёбонга караган бош тарзи айвончалардан, Охунбобоев кўчасига қараган тарзи ёзги енгил балконлардан ташкил топган. 320 ўринли 1 ва 2 кишилик хоналардан иборат бўлган 9 қаватли ётоқхонанинг ҳар бир хонаси барча қулайликларга эга, девор ичи меҳроб шаклида ишланган шкафлар билан жиҳозланган. Жамоатхона қисми интерьери кошинкори, ганч ва ёғоч ўймакорлиги билан жозибали безатилган; унда хизмат кўрсатиш бўлими, ресторанкафе, банкет зали, дўкончалар жойлашган ва у ички ҳовли билан узвий боғланган. Ётоқхона қисмининг томи, яъни 10қавати шаҳар манзарасини томоша килиш учун мослаштирилган майдончага айлантирилган.