
САМАРҚАНДИЙ
САМАРҚАНДИЙ Муҳаммад ибн Абдужалил (12-а.) — ҳанафий муҳаддис. Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ибн Муҳаммад анНасафийнинг шогирди. Самарқандийнинг «Мунтахаб китоб алканд фи зикр уламои Самарқанд» («Самарқанд уламолари хотирасига доир қанд (дек ширин) китобининг сайланмаси») китоби бор. Унда самарқандлик 200 га яқин муҳаддис, фақиҳ, уламо ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Ўзига хос ҳадис тўплами ҳисобланадиган бу асарнинг ягона ва тўлик бўлмаган нусхаси Париждаги Франция миллий кутубхонасида сақланади. Фанда ҳозиргача форс тилидаги «Кандия» асари Самарқандий «Мунтахаб»ининг араб тилидан таржимаси, деган хато тасаввур мавжуд.