САМБИТГУЛ (Nerium oleander) кендирдошлар оиласига мансуб доимяшил бута ёки кичикроқ дарахт. Ватани — Кичик Осиё. Ўрта денгиз бўйида ва Осиёнинг субтропикларида 5 тури учрайди. Қрим ва Кавказда, Қора денгиз бўйларида, Ўрта Осиёда манзарали ўсимлик сифатида экилади. Бўйи 2—5 м, барги қалин, тўқ ёки оч яшил наштарсимон. Гули 3—7,5 см катталикда, йирик, қатмақат бўлиб, ок, пушти ёки кизил, баъзан сариқ, хушбўй, новда учида тўпгул ҳосил қилади. Июль—авг. да гуллайди. Самбитгулнинг ҳамма қисми заҳарли. Пўстлоғи ва баргларида юрак касалликларида ишлатиладиган нериин, нериантин, олеандрин ва б. гликозидлар бор. С. қадим замонлардан бери кўпгина мамлакатларда уйда ва паркхиёбонларда манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. Уруғи ва қаламчасидан осон кўпаяди.