САМОЪ

САМОЪ (араб. — эшитмоқ, тингламоқ) — 1) мусулмон маданиятида шогирдларнинг ҳадис ва б. диний асарларни ўзлаштириш йўли, уларни ёзув матнга қараб эмас, балким муршидлардан эшитиб олиб ёдлаш усули;

2) 9-а. дан суфийларнинг диний ғазалларни оҳангга солиб ўқиш услуби;

3) (зикру Самоъ) — Ўрта ва Яқин Шарқца шасаввуф мазмунидаги асарларни мусиқий, баъзида эса (мас, Жалолиддин Румий асос солган мавлавия тариқатида ва б. да) тана ҳаракатлари воситасида ҳам ижро этиш анъанаси. 9—10-а. ларда шаклланган бўлиб, кейинчалик деярли барча тариқат (қодирия, кубровия, яссавия, нақшбандия ва б.)да турли кўринишларда кенг тарқалган. Самоъ амалиётида мусиқий чолғулар (танбур, дутор, рубоб, най, чанг, уд ва б.) билан биргаликда ўйин усуллари («чорзарб», «самоий», «як қарс», «беш қарс» ва ҳ. к.) ҳам жалб қилинган. 18—19-а. ларда С анъаналари зикр, кашта ашула (хонақоий, ҳаққоний), катта ўйин туркумлар таркибига, турк мақамларчгг. («Оғир Самоий», «Йурук Самоий», «Соз Самоийси»), араб мумтоз мусиқаси («Самой дарж», «Самой башраф» ва б.) га сингиб кетган. Самоъ масалалари Ғазолий, Калободий Бухорий, Хужвирий ва б. тасаввуф назариётчилари асарларининг алоҳида боб ва фаслларида батафсил шарҳланган.

Абдуманнон Назаров.

Loading...