САМОА

САМОА, Денгизчилар ороллари — Тинч океандаги вулкан ороллари, Полинезияда, 13—14° ж. к. да. Энг йирик ороллари — Савайи, Уполу, Тутуила. Мустақил давлатСамоа ва АҚШ мулки бўлган Шарқий Самоага бўлинган. Кадимда Самоага полинезлар келиб ўрнашган. Европаликлардан оролга илк бор (1722 й. да) голландиялик Я. Роггевен борган. 1768 й. да француз денгизчи сайёҳи А. Бугенвиль оролга келиб, унга Денгизчилар ороллари деб ном берган.