САМЪОНИЙ

САМЪОНИЙ, Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ас Самъоний алМарвазий (1112, Марв — 1167) — тарихчи, этнограф, географ олим. Кўп юртларни кезган, 50 га яқин илмий асарлар яратган. Унинг 1156 й. да Самарқанд ш. да ёзиб тугатган «Китоб алансоб» («Нисбалар китоби») номли тарихийгеографик ва этн. асари жуда муҳим манба. Ушбу китоб 8 жилддан иборат бўлиб, муаллифнинг Ўрта Осиёдан то Арабистонгача бўлган кўп йиллик саёҳати натижасида ёзилган. Китобда тарихий ва географик номлар, қабила бошликлари, тарихий шахслар, вилоятлар, шаҳарлар ва қишлоқлар, дарёлар, кўллар, тоғлар номлари алифбо тарзида берилиб, уларга анча батафсил изоҳлар берилган. Самъоний ўз асарида Эрон ва Мовароуннаҳрдаги шаҳар ва қишлокларнинг деярли барчаси ҳақида қимматли маълумотлар берган. Мас, Насаф ш. нинг 3 маҳалласи, 4 кучаси, 2 маежиди, 2 карвонсаройи, 1 работи ҳақида сўз юритади.

Ас: Насабнома (АлАнсоб) (арабчадан Абдулғафур Раззоқ Бухорий ва Комилжон Раҳимов таржимаси), Бухоро, 2003.

Ад.: Камалиддинов Ш. С, «Китаб алансаб» Абу Саъда Абдалкарима ибн Мухаммада асСамъани как источник по истории и истории культуры Средней Азии, Т., 1993; Ҳасанов Ҳ., Ўрта Осиёлик географ ва сайёҳдар, Т., 1964.