САМСУН

САМСУН — Туркиянинг шим. қисмидаги шаҳар. Самсун элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 362,7 минг киши (2000). Қора денгизнинг Самсун қўлтиғи соҳилидаги порт. Тамаки етиштириладиган р-ннинг савдотранспорт маркази. Озиқовқат, тамаки, кимё саноати корхоналари мавжуд. Минерал ўғитлар ишлаб чиқарилади. Мис эритиш з-ди, ун-т бор. Балиқ овланади. Шаҳар мил. ав. 6-а. да бунёд этилган ва Амисус деб аталган.