САН-ФРАНЦИСКО — АҚШнинг ғарбий қисмидаги шаҳар, Тинч океан соҳилида, Калифорния штатида. Сертепали ярим оролда жойлашган. СанФранциско қўлтиғи ва Олтин Дарвоза бўғозига қурилган кўприклар уни атрофидаги шаҳарлар билан боғлайди. Аҳолиси 776,7 минг киши (2000). АҚШ ғарбидаги йирик савдомолия ва маданият маркази. М амлакатнинг Тинч океан соҳилидаги бош порти (йили 45 млн. т юк ортибтуширилади). Транспорт йўллари тугуни. 3 аэропортидан бири халқаро аҳамиятга эга. Сан-Францискода йирик банклар, фирмалар идоралари фаолият кўрсатади. Металлсозлик, кемасозлик, тикувчилик, озиқовқат, полиграфия саноати корхоналари бор. Ракетакосмик, радиоэлектроника, нефтни қайта ишлаш, кимё, металлургия саноати корхоналари шаҳар четида жойлашган. Метрополитен қурилган. 3 ун-т, консерватория, илмий тадқиқот интлари, театрлар, музейлар, кутубхоналар бор. Ҳарбий денгиз базаси. Шаҳарга 1776 й. да асос солинган. 1945 й. да Сан-Францискода бўлиб ўтган халқаро конференцияда БМТ ташкил этилган.