САН-ЛУИС-ПОТОСИ

САН-ЛУИС-ПОТОСИ — Мексиканинг марказий қисмидаги шаҳар, Мексика тоғлигида, 1877 м баландликда жойлашган. СанЛуисПотоси штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 669,3 минг киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Кончилик (кумуш, қўрғошин, pyx, мис) р-нинг қад. маркази. Қора ва рангли металлургия, қ. х. машинасозлиги, кимё, озиқ-овқат, тўқимачилик саноати корхоналари, т. й. устахоналари; ун-т бор. Шаҳарга 16-а. охирларида асос солинган. 17—18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.