САН-МАРИНО

САН-МАРИНО — СанМарино давлати пойтахти. Аҳолиси 3,4 минг киши. МонтеТитано қирларида жойлашган. Сан-Маринода ҳукумат ва давлат муассасалари, типография, газ. таҳририятлари жойлашган. Музей, кутубхона бор. Туризм ривожланган. Меъморий ёдгорликлардан черков, монастирь, ҳукумат саройи, собор сақланган.