САН-ТОМЕ — СанТоме ва Принсипи давлати пойтахти. СанТоме о. нинг шим. шарқий қисмида. Аҳолиси 93,4 минг киши (1990й. лар ўрталари). Атлантика океани соҳилидаги порт (четга банан, кофе, какао, пальма мойи ва кокос ёнғоғи чиқарилади). Қ. х. маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар, аэропорт бор.