САН-ТОМЕ ВА ПРИНСИПИ

САН-ТОМЕ ВА ПРИНСИПИ (Sao Tome e Principe) , СанТоме ва Принсипи Демократик Республикаси (Republica Demokratica de Sao Tome e Principe) — Гвинея қўлтиғидаги СанТоме ва Принсипи о. лари ва уларга ёндош майда оролларда жойлашган давлат. Африка ғарбий соҳили яқинида. Майд. 964 км2. Аҳолиси 170,4 минг киши (2002). Пойтахти — СанТоме ш. Маъмурий жиҳатдан 7 округ (distrito)ra бўлинади.

Давлат тузуми. Сан-Томе Ва Принсипи ва П. — республика. Амалдаги конституцияси 1990 й. да қабул қилинган. Давлат бошлиғипрезидент (2001 й. дан Ф. Б. Мелу де Менезеш), у умумий тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 5 й. муддатга сайланади ва яна бир марта кайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни бир палатали парламентМиллий мажлис ва ижрочи ҳокимиятни президент тайинлайдиган бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Ороллар вулкан фаолияти натижасида ҳосил бўлган. Энг баланд жойи ПикодеТоме — 2024 м (СанТоме о. да). Иқлими СанТоме о. да тропик (қуруқ ва ёмгир мавсумлари б-н). Принсипи о. да экваториал, доим нам. Ўртача ойлик тра 23—27°. Йиллик ёғин 1000—3000 мм гача. Деярли йил бўйи ёмғир ёғиб туради. Нам тропик ўрмонлар ва мангро чакалакзорлари бор. Ҳайвонлардан маймун, турли қушлар, калтакесак, буқаламун, илонлар учрайди. Денгизда балиқ, қисқичбақа, креветка, лангуст, устрица кабилар бор.

Аҳолиси, асосан, сантомеликлар бўлиб, улар Африкадаги банту тилида сўзлашувчи турли халқлар (овимбунду, амбунду ва б.)нинг ўзаро ва қисман португаллар билан чатишуви натижасида ҳосил бўлган. Португаллар ҳам яшайди. Расмий тилпортугал тили. Диндорларнинг 90% га яқини христиан (католик)лар, шунингдек, мусулмонлар ва анъанавий динларга эътиқод қилувчилар ҳам бор. Шаҳар аҳолиси 44,1%. Муҳим шаҳарлари: СанТоме, СантуАнтонью, ПортуАлегри, РибейраАфонсу.

Тарихи. 1470—71 й. ларда СанТоме о. ларига португал денгиз сайёҳлари келиб, бу ерларни Португалия мулки, деб эълон қилдилар. 1485 й. дан одамлар кўчиб кела бошлади. Улар Европадан сургун қилинган португаллар ва африкалик қуллар эди. 16-а. бошларида қалин ўрмонлар кесилиб, шакарқамишзорлар барпо этишга киришидди. Аср охирига бориб шакар экспорт қилишда СанТоме Африкада биринчи ўринга чиқди. 1517 й. ва ундан кейинги йиллардаги қуллар қўзғолони натижасида 16-а. охирида Амадор бошчилигида қуллар давлати қисқа муддат мавжуд бўлди. 1735 й. Принсипи о. ҳам Португалия империясига қўшиб олинди. 18—19-а. ларда Сан-Томе Ва Принсипи ва П. оролларида қуллар кучи билан кофе ва какао плантациялари барпо этилди. 1951 й. Португалия Сан-Томе Ва Принсипи ва П. ни ўзининг денгиз орти вилояти деб эълон қилди. 1953 й. маҳаллий аҳоли қўзғолон кўтарди («Батеп қўзғолони»), бироқ у шафқатсизлик б-н бостирилди. 1960 й. муҳожирликда Сан-Томе Ва Принсипи ва П. ни озод қилиш қўмитаси (1972 й. дан Сан-Томе Ва Принсипи ва П. ни озод қилиш ҳаракати) тузилди ва у мустақиллик учун кураш бошлади. 1972 й. Португалия Сан-Томе Ва Принсипи ва П. га маҳаллий мухторият мақомини берди. Сан-Томе Ва Принсипи ва П. 1975 й. 12 июлдан мустакил республика, 1975 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 12 июль — Мустақиллик куни (1975).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмаси. Сан-Томе Ва Принсипи ва П. ни озод қилиш ҳаракати — Социалдемократик партия, 1960 й. асос солинган; Мустакил демократик ҳаракат партияси, 1992 й. тузилган; Демократик конвергенция партияси — «Мушоҳада» гуруҳи, 1990 й. ташкил этилган. Сан-Томе Ва Принсипи ва П. меҳнаткашлар миллий ташкилоти касаба уюшмаси, 1989 й. тузилган.

Хўжалиги. Сан-Томе Ва Принсипи ва П. — иқтисодий жиҳатдан заиф, аграр мамлакат. Иқтисодиётининг асосини қ. х. ташкил этади. Экспорт учун какао, кофе, мойли ва кокос пальмалари, банан етиштирилади. Ички эҳтиёж учун тариқ, маниок, маккажўхори, ямс экилади. Чорвачилик суст ривожланган (қорамол, чўчқа, қўй, эчки, хонаки парранда боқилади). Денгиздан балиқ, тошбақа ва б. ҳайвонлар овланади. Саноати қ. х. хом ашёси ва балиқни қайта ишлайдиган, оҳак ва алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарадиган ҳамда ёғочсозлик корхоналаридан иборат. Керамика ва ғишт з-длари, тикувчилик ф-каси ҳам қурилган. Сан-Томе Ва Принсипи ва П. да тор изли т. й. ва аэропорт бор. Асосий денгиз портлари: СанТоме, СантуАнтонью ва ПортуАлегри. Четга қ. х. маҳсулотлари чиқаради, четдан озиқ-овқат ва нефть маҳсулотлари, цемент, автомобиль ва б. саноат моллари келтиради. Португалия, Испания, Нидерландия, АҚШ, ГФР, Ангола билан савдо қилади. Пул бирлиги — добра.

Маорифи. 6—12 ёшдаги болаларнинг ўқиши мажбурий. Давлат қарамоғидаги ўқув юртларидан ташқари хусусий ва диний мактаблар ҳам бор. Бошланғич мактаб 4 й. лик, ўрта мактаб 7 й. лик. Охирги 2 й. да болалар чет эл олий ўқув юртларига киришга тайёрланади. Дарслар португал тилида олиб борилади. Ҳунар таълими бошланғич ёки тўлиқсиз ўрта мактаб негизида 5—6 й. давомида амалга оширилади. Бошланғич мактаб ўқитувчилари пед. ўқув юртларида, урга мактаб ўқитувчилари чет элларда тайёрланади. Врачлар чет эллардаги олий ўқув юртларида тайёрланади. Миллий тарих музейи (1976) ва ўлкашунослик музейи бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Асосий газ. лари: «Диариу да Республика» («Республика газетаси», ҳукумат ҳафтаномаси, 1836 й. дан), «Лабор» («Мехнат», ойига 2 марта чиқадиган газ., 1990 й. дан), «Нотисиаш» («Янгиликлар», ҳукумат нашр этадиган газ., 1991 й. дан). СТП Пресс ахборот агентлиги 1985 й. тузилган. Сан-Томе Ва Принсипи ва П. телевидениеси, ҳукумат телекўрсатуви.

Адабиёти. Гарчи форро деб аталувчи маҳаллий креол тили мавжуд бўлса ҳам, адабиёт португал тилида 19-а. нинг 2-ярмида юзага келди. Шеъриятнинг асосчиси — К. да Кошта Алегри. Унинг «Шеърлар» китобида ирқий хурофотлардан норозилик гоялари акс этган, «Қора дунё» қадриятлари мадҳ қилинган. Ф. Ж. В. Тенрейру бу мавзуларни ривожлантирди. 20а. нинг 50—60й. ларида адабиётга кириб келган шоирлар А. ду Эспириту ва А. Т. Медейруш миллий озодлик ҳаракатида фаол иштирок этдилар. Улар ўз ижодида халқ оғзаки ижоди анъаналарини замонавий бадиий ифода шакллари билан қўшишга интилдилар. Аср охирларида яратилган ҳикоя, қисса, роман ва пьесалар халқ ҳаётини акс эттирди (Ф. Рейшнинг «Плантация» романи, «Қоғозбой тўра» пьесаси ва б. асарлар).