САНЪАТ — ижтимоий онг ва инсон фаолиятининг ўзига хос шакли. Санъат қадимий тарихга эга бўлиб, у жамият тараққиётининг илк босқичларида меҳнат жараёни б-н, кишилар ижтимоий фаолиятининг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда вужудга кела бошлаган. Ибтидоий Санъатнинг дастлабки излари сўнгги палеолит даврига, тахминан мил. ав. 40—20минг йилликка бориб тақалади. У даврда ҳали Санъат инсон фаолиятининг мустақил шакли сифатида ажралиб чиқмаган эди. Чунки маънавият моддий и. ч. билан қоришиқ ҳолатда эди. Кейинчалик маданиятнинг ўсиши натижасида Санъат алоҳида соҳа сифатида астасекин ажрала борди.
Санъат одамларнинг эстетик талабларини қондириш билан бирга, ўз тараққиётининг турли даврларида жамият аъзоларини маълум рухда тарбиялаш, уларни аклий ва ҳиссий жиҳатдан ривожлантириш воситаси сифатида хизмат қилиб келган, уларнинг турли мақсад, ҳистуйғу, манфаат, идеалларини ифода этган. Санъат ижтимоий онгнинг бошқа шаклларидан ўзининг предмети, мазмуни, воқеликни ифода этиш усули ва услуби, ижтимоий ҳаётда тутган ўрни ҳамда вазифалари жиҳатидан фарқ қилади. С инсоннинг моддий ва маънавий фаолиятидаги билими, тажрибаси, маҳорати ва қобилиятларини намоён этувчи бадиий ижодиёт маҳсулидир. Эстетик тафаккур тарихида Санъат нарса ва ҳодисаларни қандай бўлса шундай акс эттириш ва ҳаётни гўзаллик қонунлари асосида бадиий ифодалаш ғоялари сари юксалиб борди. Табиат, жамият ва инсоннинг ижтимоий, маънавий, миллий дунёси Санъат предмети ҳисобланади. Воқелик қайси шаклда бадиий ифода этилмасин, ижодкор унга маълум ижтимоийэстетик идеал нуқтаи назардан муносабат билдиради ва ўз эстетик баҳосини беради.
Санъатни тушуниш, унинг киплутар ҳаётидаги ўрнини аниқлаш масаласи бутун маданият тарихи давомида жиддий баҳсларга сабаб бўлган. Шунга кўра, Санъат мазмуни объектив ва субъектив, ҳаётий ва хаёлий омиллар бирлигидан ташкил топади. Санъатнинг ижтимоийэстетик вазифалари жуда кенг ва хилмахил. Санъат — инсон учун эстетик завқшавқ манбаи; инсон ҳаётига гўзаллик бахш этади; одамларда воқеликка нисбатан ҳиссий муносабатни шакллантиради; ҳаётни кузатиш, ўрганиш ва билиш воситаси; ҳаётни инсон орзу қилган томонга ўзгартиришда ёрдам беради; тарбия воситаси; ҳаётдаги гўзалликдан илҳрмланишга, хунукликдан нафратланишга чорлайди; одамлар s, орасидаги маънавий кўприк, мулоқот ! воситаси; одамларнинг бадиийэстетик дидини тарбиялайди, уларда маълум дунёқарашни шакллантиради ва ҳ. к. С. жамият маънавий ҳаётининг бошқа ҳодисалари (фан, мафкура, ахлоқ) билан маълум даражада боғликдир. Санъатнинг мақсади дунёни бадиий ўзлаштириш, одамга лаззат бахш эта оладиган, уни маънавий бойита оладиган асарлар яратиш йўли билан кишиларнинг эстетик эҳтиёжларини қондиришдан иборат. Санъат асарларининг диққат марказида инсонлар, уларнинг ижтимоий алоқаси ва ўзаро муносабатлари, муайян тарихий шароитлардаги ҳаёти, фаолияти туради. Шунинг учун ҳам Санъат асарлари берадиган маърифий билим муайян мамлакат, миллат ёки бир тарихий давр ва шахслар ҳақидаги илмий асарлардан олинган маълумотлардан фарққилади. Санъатнинг тарбиявий кучи унда ифода этилган кечинма ва образларнинг ҳар бир ўқувчи, томошабиннинг қалбига кириб бориши, уларда завқий ҳиссиётларни уйғотишидадир.
С турли кўринишлари билан ўзига хос бадиийэстетик қадриятларни тўплаш, сақлаш ва бошқаларга узатиш хусусиятига эга бўлган эстетик тизимни ташкил этади. Санъат тасвирий санъат, меъморлик, рассомлик, ҳайкалтарошлик, мусиқа, театр, кино, цирк, бадиий адабиёт, хореография ва б. ни ўз ичига олади. Санъатнинг турлари ўз предмети, тасвир воситалари ва ифода имкониятлари жиҳатидан бирбиридан фарқ қилади. Mac, адабиётда асосий ифода воситаси бўлиб тил хизмат қилади; тасвирий Санъатда бўёк/iap орқали конкретҳиссий образ гавдалантирилади; театрда пьеса қахрамонларининг сиймоси актёрларда ўз аксини топади. Санъат барча ижтимоий онг шакллари сингари ўз тараққиёт қонуниятларига эга. Бу қонуниятлар Санъатнинг ўз ички хусусиятларидан келиб чиқсада, ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ бўлган халқ, миллат, элат, мамлакат ва жаҳон цивилизацияси даражаси бу қонуниятларда ўз ифодасини топади. Санъат қонуниятларини эстетика, санъатшунослик ўрганади.
Кучма маънода — фаолиятнинг барча соҳаларига хос юксак маҳорат «Санъат» деб тушунилади. Мас, баҳс юритиш Санъати, уруш олиб бориш Си, раҳбарлик Си., нотиқлик Си ва ҳ. к.
Ад.: Аристотель, Поэтика (русчадан М. Маҳмудов ва У. Туйчиев таржимаси), Т., 1980; Пугаченкова Г. А., Ремпель Л. И., История искусств Ўзбекистана, М., 1965; Маҳмудов Т., Эстетика и духовные ценности, Т., 1992.
Тилаб Маҳмудов.