САНЪАТЛАР СИНТЕЗИ — бир бадиий асар ёки яхлит ансамблни яратишда турли санъатлар ва санъат асарларининг ўзаро узвий боғланиши; инсоннинг моддий ва маънавий муҳитини эстетик жиҳатдан тузишга хизмат килади. Санъатлар синтези тушунчаси сифат жиҳатдан янги бадиийлик яратишни назарда тутади. Седа ҳар бири ўзининг чекланган ифода ва тасвирий имкониятига эга бўлган санъатлар бирлашуви натижасида ифодаси беқиёс янги бадиий асар юзага келади. Бадиий асар ғояси, образ ва композицион бутунлиги, макон ва замонни яратишдаги умумий иштироки, кўлами, ритмидаги монандлик санъатда уларни идрок этишни кучайтириб, сифат ўзгаришларини юзага келтиради; бадиий ғоялар ривожига кўп планлилик, серқирралик бахш этиб, инсонга ҳар тарафлама тўла ҳиссий таъсир кўрсатади. Театр, кино ва унга якин фазовий санъатлар табиатан мужассамлаштирувчи бўлиб, булар драматург (сценарийчи), актёр, реж., рассом, кинода, шунингдек, оператор ижодини бирлаштиради; мусиқали театрда драматик санъат, вокал ва чолғу асбоблари мусиқаси, хореофафия ва ҳ. к. бир бутунликда намоён бўлади. Режиссёрлик санъати бадиий театр ёки кинематография асарларини янги бутунликка бирлаштиради.
Санъат тарихида синтезнинг хилмахил турлари маълум. Тасвирий санъат, амалип санъат асарлари ва меъморлик ҳамиша ўзаро боғланишга, бирлашишга мойшшир. Бунда ранг-тасвир, ҳайкалтарошлик асарлари ўз вазифасини бажариш билан бирга меъморий образни бойитади. Бу нафис уйғунликда, одатда, амалий безак санъати, дастгоҳ санъати асарлари (картина, ҳайкалча ва ш. к.) иштирок этади. Синтез санъат турлари (мас, кинода — хроника, репортаж ва ҳ. к. усулларни бадиий фильмда қўллаш) ва санъатлараро (мас, театр воқеаларига кинематография тасвирини киритиш) турли даражада амалга оширилади. Седа иштирок этаётган санъатлар орасидаги мувозанат турлича бўлади, санъатнинг бирига алоқадор бўлган сифат ҳам (мас, классицизмда нафис санъатларнинг мутаносиблиги, юнон санъатидаги «нафислик», барокко санъатидаги «тасвирийлик» ва б.) умумий аҳамият касб этади. Санъатнинг бир тури қолганларини ўзига бўйсундириб (мас, Қад. Миср меъморлиги ҳайкалтарошлик ва ранг-тасвирни) тўлиқ ҳукмронлик қилиши назарда тутилади. Рассом (ҳайкалтарош)нинг ғояси туфайли санъат турлари ўзаро чатишиб кетиши бирбирини тўлдириши ва бирбирига кескин қарамақарши қўйилиши мумкин.
Ибтидоий жамоа тузумида санъатлар турларга бўлинмаган, қоришиқ ҳолда бўлиб, инсон фаолияти ва унинг маросимлари билан бевосита қўшилиб кетган. Санъатлар ўз хусусиятлари ва ўзига хослигини намоён этиб бўлина бошлаганда тескари жараён — уларнинг синтезига интилиш юзага келди. Қад. Шарқ маданиятидан бошлаб ибодатхона диний маросимлари билан ягона ғояга бўйсундирилган меъморий элементлар, тасвирий ва амалий безак санъати, оғзаки ва ёзма ижодиёт, шунингдек, маросим ҳаракатлари Санъатлар синтезининг дастлабки кўринишлари сифатида майдонга чикди. Маҳобатли Миср эҳромлари меъморий унсурларнинг рамзий кўринишларига юнон маданияти инсоннинг юксаклигини ифодаловчи меъморлик ва ҳайкалтарошликнинг уйғун ҳолдаги бирикувини қарамақарши қўйди. Уйғониш даврида санъатнинг бўлиниши юзага кедди; синтезнинг ҳар бир санъатнинг ўз мустақиллигига асосланган янги шакллари пайдо бўлди. Уйғониш даври усталари (Браманте, Рафаэль, Микеланжело ва б.) ижодида санъатнинг яхлит, уйғунлашган ансамблга бирикишининг умумий қоидалари алоҳида тўлақонли ишлаб чиқилди. 20-а. Cera оид муҳим ишлар илғор ижтимоий ва инқилобий ҳаракатлар таъсирида (Д. Ривера, Д. Сикейрос, X. Ороско ва б.) жамоат қурилишлари, меъморий иншоотлар ва кўргазмалар мажмуалари яратилиши, шунингдек, маълум ғояларга йўналтирилган байрамлар, халқ юришлари, фестиваллар ва ҳ. к. ни безаш билан боғлиқ.
Шаркда (Қад. Ҳиндистон, Хитой), жумладан, Ўрта Осиёда қадимдан яратилган ибодатхона, саройлар, бутун бир шаҳарлар — Холчаён, Варахша, Тупроққалъа, Афросиёб саройлари Санъатлар синтези енинг хилмахиллигини кўрсатади. Навоий театри, Муқимий театры, Тошкент метрополитени бекатлари, Халқлар дўстлиги саройи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Бухорий ёдгорлик мажмуи ва б. бинолар чинакам халқ санъатининг ажойиб уйғунлашган санъат намунасидир.
Абдулҳай Умаров