САНАТОРИЙ (лот. sano — даволайман, соғайтираман) — даволашпрофилактика муассасаси Сларда табиий даволаш омиллари (иқлим, минерал сувлар, шифобахш балчиқ ва б.) билан бир қаторда даво бадан тарбияси қўлланилади, парҳез овкатлар берилади, даво ва дам олиш тартибига амал қилинади. Саноат корхоналарига яқин жойларда ишчихизматчилар учун санаторийпрофилакторийлар ташкил қилинади (қ. Профилакторий). Санаторийпрофилакторийлар корхона маъмурияти ва касаба уюшмалари назоратида бўлади. Ўзбекистон С. ларида иқлим, куёш, бальнеобалчиқ билан даволаш, даволаш физкультураси ва терренкурдан кенг фойдаланилади. Слар курортларда ва иқлими, табиати, санитариягигиена шартшароитлари қулай бўлган ерларда (маҳаллий Санаторий) жойлашади. Буларга Шоҳимардон, Оқгош, Чорвоқ дам олиш зоналари киради (қ. Курорт).
Юртимиз аҳолисини ўзи яшаб турган одатдаги иқлим шароитларида соиюмлаштириш учун ноёб табиий иқлим омилларига эга бўлган Слар бор. Буларга «Оқтош», «Зомин», «Косонсой», «Мироқи» С. лари киради. Шунингдек, республикада минерал сувларнинг барча турларини ўз ичига олган бой гидроминерал ресурслар мавжуд. «Чимён» Сеида «Мацеста» сувига ўхшаш сульфидли (водород сульфидли) сув, «Чортоқ», «Ниҳол» С. сида йод ва бром миқдори юқори бўлган йодбромли сув, «Чинобод», «Турон», «Бўстон», «Ботаника», «Ситораи Моҳи Хоса», «Косонсой» Сларида Саки, Евпатория курортларининг сувидан қолишмайдиган кам минераллашган гидрокарбонат, натрий хлоридли сув, «Абу Али ибн Сино» С. сида табиий радионли сув бор. Бу шифобахш сувлардан беморлар ичадилар, ванна (душ) қабул қиладилар ва даво мақсадларида фойдаланадилар. Бу Слар ҳоз. кун талабига жавоб берадиган замонавий даволашдиагностика базасига эга. Сларда даволашдиагностика муолажаларини олиб бориш учун малакали шифокорлар, тиббий асбобускуналар билан жиҳозланган хоналар ва лаблар мавжуд. Ўзбекистонда катталар, болалар ва оилавий Слар бор. Тиббий йўналишига қараб Слар сил б-н оғриган беморлар учун (бу Сларга йўлланма бепул), қон айланиш аъзолари, овқат ҳазм қилиш аъзолари, нафас олиш аъзолари касалликлари, моддалар алмашинувининг бузилиши, асаб тизими ва таянчҳаракат аъзолари, эндокрин касалликларини даволашга мўлжалланган бўлади. Слар бир ва кўп профилли бўлиши мумкин. Республикамиздаги бир профилли Сларга «Умид гулшани» (гинекологик ва андрологик); «Ситораи Моҳи Хоса» (буйрактош), «Октош», «Зомин» (нафас олиш аъзолари) киради.
Санаторийкурортда даволаш самарадорлиги ва натижаларнинг барқарорлиги беморларни Санаторий ва курортларга тўғри танлаб юборишга боғлиқ. Санаторийга беморлар даволашпрофилактика муассасаларида тиббий кўриқдан ўтказилиб, кейин юборилади. Врач беморга санаторийкурорт картасини тўлдириб беради. Санаторийга, асосан, касалликларнинг бошланғич даврида, шунингдек, стационарда даволашга эҳтиёжи бўлмаган сурункали касалликлар билан касалланган ҳамда турли касалликлар ва операцияларни бошидан кечирган беморларни тузалиш босқичида юборилади.
Болалар Санаторийлари сурункали касалликлар ривожланишининг олдини олишда касал болаларни комплекс даволашнинг муҳим томонларидан ҳисобланади. Болаларни Санаторийга врач кўрсатмасига мувофиқ юборилади. Ревматизм, сил, таянчҳаракат аъзолари функциясининг бузилиши, нафас аъзолари, овқат ҳазм қилиш аъзолари, буйрак, сийдик чиқариш йўллари ва моддалар алмашинувининг бузилиши касалликлари, психоневрологик касалликлар, тери касалликлари, остеомиелит, ревматоидли артрит билан оғриган болалар Санаторийлари мавжуд. Ихтисослаштирилган болалар Санаторий ларидан ташкдри «Она ва бола» С. лари бор. Барча болалар Сларида тарбиявийпедагогик ишлар олиб борилади. Даволаш муддати узайтирилган Сда болалар мактаб дастури бўйича ўқийди.