САНЪАТШУНОСЛИК — кенг маънода санъатни ўрганадиган ижтимоий фанлар мажмуи; умуман олганда жамиятнинг бадиий маданиятини тўлиқ ҳолда ва санъатнинг алоҳида турлари, уларнинг вужудга келиши ва тараққиёт қонуниятлари, ўзига хослиги ва воқеликка муносабати, ижтимоий онгнинг тарихдаги роли, ижтимоий ҳаёт ва маданиятнинг бошқа жараёнлар билан алоқаси, бадиий асарнинг мазмун ва шакл билан боғлиқ барча масалалари йиғиндисини ўрганади. С фани адабиётшунослик, муещашунослик, театршунослик, киношунослик, шунингдек, тор ва энг кўп қўлланиладиган маънодаги С, яъни нафис (пластик) ёки фазовий санъатлар ҳисобланган меъморлик, ранг-тасвир, ҳайкалтарошлик, графика, амалий санъат, безак санъати кабиларни ҳам ўз ичига олади. Хусусан, тасвирий санъат, меъморлик, амалий безак санъатининг кўп жиҳатлари ва дизайнни махсус ўрганади. Пластик санъатлар доирасида Снинг санъат назарияси, санъат тарихи ва бадиий танқид каби турлари мавжуд. Улар ўзаро узвий алоқада бўлиб, ҳар бири ўзининг махсус вазифасига эга. Санъат назарияс и нафис санъатга нисбатан ғоявий мазмун, бадиий шакл, услуб, ифода воситалари, санъатнинг тур ва жанрларига хос махсус хусусиятлари ва б. масалаларни уларнинг ўзаро алоқасида ўрганади; шунингдек, умумий қонуниятларни, санъат тараққиётининг объектив мантиқи, унинг жамият билан муносабати, жамоа ва шахсга нисбатан таъсирини кўриб чиқади. Санъат тарихи эса санъатнинг умумий тараққиёти («умумсанъат тарихи»)ни бирор мамлакат ёки алоҳида даврда ўрганади ва тадқиқ қилади, санъатнинг бирор тур ёки жанри, оқими, йўналиши ривожини, айрим рассомнинг ижодий услубини тахлил қилади. Бадиий танқид замонавий бадиий ҳаётни тахлил қилади, унинг йўналиши, тур ва жанрларини, айрим санъат усталарининг ижоди ва уларнинг алоҳида бадиий асарларини текширади ва баҳолайди; санъат ҳодисаларини ҳаёт ва ижтимоий давр идеали билан қиёслайди. Шулар асосида Снинг асосий соҳалари ва адабий жанрлари белгиланади: назарий рисола, рассомлар учун қўлланма, назарий ва тарихий, умумий ва махсус (монография) тадқиқотлар, мақола ва нутқлар, танқидий умумлашмалар шулар жумласидан. Санъатшунослик жамиятшунослик ва қатор аниқ фанлар услубидан фойдаланади; шунингдек, бадиий ижод тадқиқот объекти бўлганлиги туфайли уни эстетик баҳолаш, муаяйн давр услуби ёки санъатшуноснинг шу жараёнлар билан боғлиқ индивидуал диди ҳақида мулоҳаза юритади. Снинг илмий фаолияти кенг ва хилмахил: ўрганилаётган соҳа бўйича аниқ далилларни тўплаш, уларни атрофлича ўрганиш ва умумлаштириш; санъат ёдгорликларини экспедициялар ёрдамида очиш, таъмирлаш турлари; ёдгорликларни аниклаш, рўйхатга олиш ва тартибга солиш; рассом ва унинг асарлари ҳақида маълумот тўплаш, илмий музейлар каталогини тузиш, биографик ва б. маълумотномалар яратиш, рассомлар адабий мероси (эсдалик, хат, макрлалар ва б.)ни нашр қилиш кабилар киради. Снинг ижтимоий аҳамияти унинг хулоса ва якунларининг илмий аҳамияти билан бирга санъатни оммалаштириш ва ташвиқ қилиш (илмий оммабоп адабиётлар, маъруза, экскурсиялар уюштириш), кенг китобхонларни санъат асарига жалб қилиш ва уни тушунтириши билан белгиланади. Санъатшунослик замонавий эстетик тамойиллар миқёсида ва бадиий мерос соҳасида у ёки бу баҳолаш тизимини белгилаши билан ўз замонасининг ижодий жараёнига чуқур таъсир кўрсатади.
Санъатшунослик фан сифатида 16—19-а. лар мобайнида шаклланган. Бунга қадар, фалсафий, диний ва б. фанлар таркибида ёки айрим маълумот, қўлланмалар баёни кўринишида бўлган. Илк намуналари Юнонистон (Аристотель, Платон, мил. ав. 4-а.), Қад. Рим (Цицерон, Витрувий, мил. ав. 1 — мил. 1-а.), Осиё мамлакатларида санъат назарияси ва тарихининг куплаб ҳолатлари баён килинган яхлит ва универсал кўринишдаги рисолалар битилган. Уларда меъмор ва рассомларга айрим қўлланмалар, диний мифологик афсоналар фалсафий, ахлоқий ва б. тасаввурлар, санъат тарихи элементлари қўшилган ҳолда баён қилинган. Шарқда ўрта асрларда яратилган рисолаларда тажрибали мусаввир ва хаттотларнинг тавсияномалари, ислом ақидалари ва маърифий инсонпарварлик анъаналари жамланган (Султонали Машҳадий, Дўст Муҳаммад, 16-а.), С. нинг фан сифатида шаклланишида Уйғониш даври муҳим босқич бўдди (Л. Гиберти, Л. Альберти, Леонардо да Винчи, А. Дюрер ва б.), маърифатчилик даврида мустақил фан сифатида ажралиб чиқа бошлади (француз Д. Дидро, немис Г. Лессинг ва б.).
Ўзбекистонда Санъатшунослик фан сифатида 20-а. 20й. ларидан шаклланди. Дастлаб бадиий танқидчилик жадал ривожланди; 40й. лардан миллий маданият ва унинг меросига эътибор кучайди, санъатда ватанпарварлик гоялари ўз ифодасини топди. 50—80й. ларда долзарб масалалар, реалистик куп қиррали изланишларга кенг йўл очилди (Б. Никифоров, Л. Жадова, С. Круковская, М. Мюнц, А. Умаров, Р. Тоқтош, Д. Фахретдинова, Т. Махмудов, Л. Шостко, А. Ҳакимов, Н. Абдуллаев ва б.). Ўзбекистон БА Санъатшунослик институтида тарихчисанъатшунослар томонидан қад. ва ўрта асрлар санъатининг янгиянги қатламлари ўрганилмоқда (Г. Пугаченкова, Л. Ремпель, П. Зохидов, Ш. Тошхўжаев ва б.).
Абдували Эгамбердиев.