САНАЦИЯ

САНАЦИЯ (лот. canatio — соғломлаштириш, даволаш) — банкротлик хавфидан қутқариш, корхоналар, фирмалар, компания ва б. нинг молиявий аҳволини яхшилашга қаратилган давлат ва банк чоратадбирлари тизими. Асосий йўналишлари — ночор корхоналарни кредитлаш, қайта ташкил этиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ёки фаолият турларини ўзгартириш, ўз хомийлигига ўтказиш ва б. С. бозор иқтисодиёти учун табиий нарса, чунки бозор қонуниятларига кўра, бир корхонанинг гуллабяшнаб кетиши, бошқасининг танг аҳволга тушиши юз беради. Санация орқали давлат бозор иктисодиётига таъсир этади.

Ўзбекистонда Санация тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг, «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида» қонуни (1997 й. 25 дек.)га мувофиқ, 1998 й. дан қишлоқ хўжлигида Санацияга тушган (банкрот бўлган ёки унинг арафасида турган) қ. х. корхоналарига нисбатан давлат томонидан молиявий ёрдам ва ташқи ишончли бошкарувчилар тайинлаш шаклида амалга оширилди ва қониқарли натижалар берди.