САНГАРДАКДАРЁ

САНГАРДАКДАРЁ — Сурхондарёнинг ўнг ирмоғи. Ҳисор тизмасининг жан. ғарбий ён бағридан (3800 м) бошланади. Уз. 114 км, ҳавзасининг майд. 948 км2. Сув йиғиш майд. 889 км2, ўртача бал. 2286 м. Юқори оқимида (Қизилсой қўшилгунга кадар) Дегиканора деб аталади. Шу кисмда даре жуда тор ва ён бағирлари тик водийдан окади. Сангардакдарёга бир канча каттакичик сойлар қўшилади: ўнг томондан Қизилсой (15 км), Шўрчиоб (11 км) ва Молонгур (23 км); чап томондан Хондиза (25 км) ва Нилу (11 км). Сангардакдарё асосан, мавсумий қор ва ер ости сувларидан тўйинади. Максимал сув сарфи 44 м3/ сек. (май ойида), нояб. — янв. да 4,38— 4,04 м3/сек. Сангардакдарёнинг ўртача кўп йиллик сув сарфи 15 м3/сек., ўртача оқим модули 17,0 л/сек, км2. Даре водийси Сурхондарё вилоятининг хушманзара жойларидан бири, шаршаралар бор. Ўрмон хўжалиги мавжуд.

Loading...