САНГЗОР

САНГЗОРЖиззах вилоятидаги даре. Туркистонтоғ тизмасидаги Гуралаш довони якинида 3400 м га якин баландликдаги булоклардан бошланади ва Жиззах ш. дан 70 км шим,ғарбда, Қизилқум чўлининг жан. шарқий чеккасидаги Тузкон кўлига қуйилади. Уз. 198 км, ҳавзасининг майд. 3220 км2 (тоғлиқ қисми).

Бош қисми Гуралашсой номи билан аталади. Кичик Қорашақшақ қишлоғи ёнида Жонтекасой қўшилгандан сўнг у С. номини олади. Жиззах ш. дан қуйида эса С. Қили номи билан маълум. Ёрғоқ қишлоғига қадар Сангзор Туркистон тоғ тизмаси билан унинг тармоғи ҳисобланган Молгузар тоғлари оралиғида кенг водий бўйлаб тошлоқ, серостона ўзанда шим. ғарбга оқади. Сангзор — камсув даре. Унинг ўртача кўп йиллик сув сарфи 4 м3/сек. Жиззах воҳасидан ўтгандан сўнг Сангзорнинг ўзани кўпинча қуриб ётади ёки ундан жуда оз миқдорда суғоришдан ортган партов сувлар билан сизот сувлар оқади. К,ор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Йиллик сув миқдорининг катта щеми март—июнь ойларида оқиб ўтади, кўпинча май ойида тўлиб оқади. Сангзор сувини тартибга солиш ва ундан тўлароқ фойдаланиш мақсадида Жиззах сув омбори қурилган.

Сангзорга 80 дан ортиқ сой ва жилғалар (Хўжасой, Бойқўнғирсой, Кўкжарсой, Оққўрғонсой, Тангатопдисой, Сутариқ, Бахмазарсой, Навқасой ва б.) қўшилади. Бу сойларнинг айримлари Сангзорга етмай тугайди.