САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ ХИЗМАТИ

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ ХИЗМАТИ (ЎзР да) — давлат санитария-эпидемиология назоратиии амалга оширадиган, санитарияпрофилактика ва эпидемияга қарши чоралар ишлаб чиқиш ва уларни амалда татбиқ этиш б-н шуғулланадиган давлат муассасалари тизими. Ўзбекистонда соғлиқни саклаш вазирлигининг давлат санитарияэпидемиология назорати департаментидан, худудий санитарияэпидемиология стяларидан, айрим соҳа вазирликлари карамовдцаги санитарияэпидемиология хизматидан ташкил топган. Хизматни давлат бош санитария врачи — ЎзР соғлиқни саклаш вазирининг ўринбосари бошкаради. Санитария-эпидемиология хизматини бошқарувчи шахслар эпидемияга қарши санитария тадбирларини ўтказилишини талаб қилиш, бажарилиши лозим бўлган барча гигиеник масалалар юзасидан тегишли хулосалар бериш, истеъмолга яроқсиз деб топилган озик,овқат маҳсулотларини йўқотиш ҳақида қарор чиқариш ва б. ҳуқукларга эга. Шунингдек, улар юқумли касаллик билан оғриган кишиларни касалхонага ётқизишни, дезинфекция ўтказилишини таъминлайди, зарур ҳолларда карантин эълон қилади. Санитария-эпидемиология хизмати муассасалари аҳолини иммунлаш масалалари билан ҳам шуғулланади (яна қ. Санитария-эпидемиология станцияси).

Loading...