САНИТАРИЯ

САНИТАРИЯ (лот. sanitas — соғлиқ) — атроф муҳитни соғломлаштиришга қаратилган амалий тадбирлар мажмуи. Эпвдемияга қарши ҳамда Санитария гигиенага овд талаб ва меъёрларни ишлаб чиқади ва амалга татбиқ этади. Турар жой, саноат, озиқ-овқат Санитарияси фарқ қилинади.

Санитариянинг и. ч. ва меҳнат бўлими қулай ҳамда хавфсиз меҳнат шароитини яратиш учун Санитария соғломлаштириш тадбирлари комплексини амалга оширади. И. ч. корхоналари ва турар жоймаиший хоналарни гигиена талабларига кўра озода саклаш, ҳавосини алмаштириб туриш, ёритиш, иситиш (макроиқлим) меъёрларига мослиги масалалари билан шуғулланади.

Санитариянинг турар жой, коммунал бўлими аҳоли пунктларини режалаштириш, қуриш, кўкаламзорлаштириш, сув таъминоти, чиқиндилардан тозалаш ва канализация, турар жой ва умумий фойдаланиш объектлари (ҳаммомлар, умумий яшаш жойлари, сартарошхоналар ва дам олишсоғломлаштириш масканлари) ни назорат қилиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза этиш, транспорт ва и. ч. шовқинларига қарши курашиш масалаларини ўз ичига олади.

Санитариянинг озиқ-овқат бўлими озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлаш корхоналари ҳамда тегишли савдо ташкилотлари, шунингдек, ушбу объектлардаги ходимлар саломатлиги устидан назорат ўрнатади. Рационал овқатланиш усулларини амалиётга киритади. Озиқовқат токсикоинфекцияси ва интокцикациясидан огоҳлантиради.

Санитариянинг радиацион гигиена бўлими радиация хавфеизлигини назорат қилишни таъминлаш масалаларини ўрганади ва тадбирлар ишлаб чиқади.

Санитариянинг мактаб гигиенаси бўлими болалар муассасаларида: мактаблар, болалар яслибоғчалари, лицейлар, коллежлар, санаторий ва дам олиш масканларида мунтазам равишда Санитария назоратини ўрнатиш ҳамда Санитария эпидемиология тадбирлари самарадорлигини аниклаш вазифаларини бажаради.

Ўзбекистонда Санитария тадбирларини Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат санитарияэпидемиология назорати департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг шу соҳага ихтисослашган марказлари амалга оширади. Санитария тадбирларини ўтказиш ва уларни назорат қилиш барча тиббиёт ходимларининг, жумладан, Санитария врачларининг мажбурияти ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг Санитария қонунлари умумий ва юқумли касалликларни камайтириш ва йўқотиш, турар жой пунктларини режалаштириш С. талабмеъёрларини бажариш, сув ҳавзалари, тупроқ ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга қаратилган кенг миқёсдаги режали соғломлаштириш, эпидемияга қарши санитария тадбирларини назарда тутади ва белгилайди, шунингдек, Санитария қонунлари муассасалар, қурилишлар, озиқ-овқат объектлари, болалар муассасаларида соғломлаштириш тадбирларини ўтказишни ва озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ хўжалиги эҳтиёж молларини ишлаб чиқиш, сақлаш, ташиш, шунингдек, чегараларнинг санитария муҳофазасини белгилаб беради.