САНКТ-ПЕТЕРБУРГ

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ (Петербург) (1914—24 й. ларда Петроград, 1924—91 й. ларда Ленинград) — РФдаги шаҳар, Ленинград вилояти маркази, федерал аҳамиятга эга шаҳар. Россиянинг иқтисодий, илмий ва маданий марказларидан бири, мамлакатнинг энг йирик транспорт тугуни. Т. й. ва автовокзаллар, халқаро аэропорт бор, денгиз порти, қаҳрамон шаҳар, Волга — Балтийск сув йўлининг охирги пункти. Нева бўйи пасттекислигининг ғарбий қисмида, Фин қўлтиғига Нева дарёси қуйиладиган ерда ва Нева дельтасидаги 42 оролда жойлашган. Иклими денгиз иқлими, қиши юмшоқ, ёзи нисбатан салқин, обҳавоси ўзгарувчан. Янв. нинг ўртача т-раси —7,9°, июлники 17,7°. Йиллик ёғин 585 мм. Ёзнинг 1-ярмида «оқтунлар» ҳодисаси кузатилади. Санкт-Петербург ҳудуди 570 км2 (Санкт-Петербург шаҳар маъмуриятига қарашли шаҳарлар ва шаҳарчалар ҳудуди билан бирга 1350 км2дан зиёд). Аҳолиси 4188,6 минг киши (С. П. шаҳар маъмуриятига қарашли аҳоли пунктларибн 4748,5 минг киши, 1998). Шаҳар чегараси доирасида 40 дан зиёд даре ва 20 дан зиёд канал мавжуд (умумий уз. 160 км дан ортиқ). Нева дарёсининг шаҳар ҳудудидаги эни 340—650 м, чуқ. 14—23 м. С. П. ҳудудининг анча қисми денгиз сатҳидан 1,2—3 м дан баланд бўлмаган тепаликларда жойлашган. Шу боис шахарнинг бу туманларида, асосан, Фин қўлтиғининг шарқий қисмида шамол таъсирида сув босиши хавфи бор. С. П. ни сув босишидан ҳимоялаш учун Нева ва Фин қўлтиқлари чегарасида 1980—90 й. ларда гидротехник мажмуа қурилган.

Санкт-Петербург жойлашган ҳудуд 9—10-а. ларда новгородликларга қарашли (13-а. дан Ижора ери номи билан машҳур) бўлган. 15-а. да Санкт-Петербург ўрнида Новгород Республикасига қарашли қишлоқлар жойлашган. 1478 й. да Рус давлати таркибида. 17-а. бошларида шведлар Нева соҳилларини ишғол қилиб, Охта дарёсининг қуйилиш жойида Ниеншанц қалъасини бунёд этдилар. Рус қўшинлари 1703 1(12) майда бу калъани ишғол қилдилар ва 16 (27) майда Пётр I Заячий о. да СанктПитерБурх (кейинроқ Петропавловск) калъасига асос солди. 1703—04 й. ларда Котлин о. да Кроншлот қалъаси бунёд этилган (1723 й. дан Кронштадт). 1704 й. Неванинг чап соҳилида Бош Адмиралтействога асос солинди. 1705 й. да унинг атрофида Адмиралтейство қалъаси қад кўтарди.

Санкт-Петербургга асос солиниши Россиянинг Болтиқ денгизига ва у орқали Европага чиқиш учун олиб борган куп йиллик кураши самараси бўлди. Шаҳар саноат маркази сифатида тез ўсди. 18-а. охиридаёқ шаҳарда 160 саноат корхонаси бор эди. 1708 й. дан С. П. Ингерманланд, 1710 й. дан Санкт-Петербург губерняси маркази. 1712—28 ва 1732—1918 й. ларда — Россия пойтахти. Бу ерда подшо саройи (1712 й. дан), Сенат (1713 й. дан), коллегиялар (1718 й. дан; 1802 й. дан вазирликлар) ва б. давлат муассасалари жойлашган.

Шаҳар мамлакатнинг сиёсий, саноат, илмий ва маданий маркази сифатида ривожланди. 1710 й. да Троица ва Муқаддас Александр Невский монастирига асос солинди (1797 й. дан Александр Невский лавраси). 1712—13 й. ларда Россия императорларининг хилхонасига айланган Петропавловск собори курилди. 1711 й. да Россиядаги биринчи ҳукумат босмахонаси очидди. 1714 й. да Пётр I нинг шахсий коллекцияси асосида Россиядаги биринчи музей — Кунсткамера фаолият кўрсата бошлади. 1725 й. да мамлакатнинг бош илмий маркази Петербург ФА таъсис қилинди. 1756 й. да Россиядаги биринчи доимий, оммавий театр ташкил этилди. 1757 й. да Россия тасвирий санъатининг тараққиётида катта мавқега эга бўлган Петербург тасвирий санъат академиясига асос солинди. 18-а. ўрталарида Смольний монастири ансамбли, кишки сарой қад кўтарди. 1814 й. да мамлакатда биринчи бўлган жамоат кутубхонаси (ҳоз. Россия миллий кутубхонаси) очилган.

19-а. да ва 20-а. бошларида Санкт-Петербург — сиёсийжамоат ташкилотлари ва ҳаракатларининг бош маркази. 1825 й. 14 дек. да шаҳарнинг Сенат майдонида подшо ҳукуматига қарши қаратилган биринчи қуролли чиқиш — декабристлар қўзғолони бўлиб ўтди. 1881 й. 1 мартда «Народная воля» террорчилари томонидан император Александр II отиб ўлдирилди. 1905 й. 9 янв. да халқ намойиши қатнашчилари отиб ташланди. 1-жаҳон уруши бошланишидан кейин 1914 й. нинг 1 авг. да шаҳарга янги «Петроград» номи берилди. 1917 й. да Петроградца Февраль инқилоби ва Октябрь тўнтариши содир бўлди. Чор ҳукумати ағдарилгандан кейин шаҳарда Россия Вақтли ҳукумати органлари жойлашган. 1917 й. окт. да Петроградда шўролар ҳокимияти ўрнатилди. 1918 й. дан пойтахт Москвага ўтказилиши билан шаҳар ўз мавқеи бўйича мамлакатнинг 2шахри бўлиб қодди. 1924—91 й. ларда Ленинград деб юритилди. 1927 й. дан Ленинград вилояти маркази, 2-жаҳон уруши йилларида шаҳар немис фашистлари ва фин қўшинлари томонидан қамалда бўлди (1941 й. 8 сент. 1944 й. 27 янв.). Уруш даврида Ленинград оғир талафот кўрди. Расмий маълумотлар бўйича очликдан 641 минг (тарихчилар ҳисоби бўйича 800 мингга яқин) ленинградлик ҳалок бўдци 1945 й. да Ленинградга «Қахрамон шаҳар» унвони беридди.

1991 й. да шаҳар қайтадан ўзининг тарихий «Санкт-Петербург» номи билан аталди.

Санкт-Петербург — йирик машинасозлик ва фантехника билан боғлиқ саноат тармоклари маркази (кемасозлик, энергомашинасозлик, приборсозлик, радиоэлектроника ва мудофаа билан боғлиқ саноат корхоналари мавжуд); қора ва рангли металлургия, кимё, енгил, озиқ-овқат, полиграфия саноатлари бор. 1955 й. дан метрополитен ишлайди.

Санкт-Петербургда Россия ФАнинг илмий маркази, кўп сонли илмий тадқиқот интлари, 43 олий ўқув юрти (шу жумладан, унтлар, консерватория фаолият) кўрсатади. Шаҳарда 20 театр (шу жумладан, Мариинский, М. П. Мусоргский номидаги опера ва балет театрлари, Катта драматик театр ва б.), филармония, цирк, 47 музей (шу жумладан, Эрмитаж, Рус музейи, Санкт-Петербург тарихи музейи, Россия ФАнинг Буюк Пётр номидаги антропология ва этнография музейлари) ишлаб турибди. Санкт-Петербургда 18—19 а. ларга оид меъморий ансамбллар: Петропавловск қалъаси мажмуаси, Александр Невский лавраси, Смольний, Василий ороли ёйи (Биржа биноси билан бирга), Қишки сарой, Александр устуни ва Бош штаб аркаси билан бирга Сарой майдони, Пётр I га ўрнатилган ҳайкал ва Исаакиевский собор билан бирга Декабристлар (аввалги Сенат) майдони; Невский проспект ансамбли: Козон собори, меъмор Росси кўчаси билан бирга Россия академик драма театри ва Россия миллий кутубхонаси, Марс майдони, Ёзги боғ ва муҳандислик қасри мавжуд. Классицизм ва ампир услубида қурилган ёдгорликлардан: Тасвирий санъат академияси, Кончилик инти, Нарва дарвозалари бинолари, кўприклар сақланган. 1960 й. да Пискарёв қабристонида меъмориймемориал мажмуа бунёд этилди. Санкт-Петербург атрофида: Петродворец (Петергоф), Пушкин (Царское Село), Павловск, Гатчинада саройпарк ансамбллари (18 — 19-а. лар) бор. Санкт-Петербург — Россия ва халқаро туризмнинг муҳим маркази. 2003 й. да Санкт-Петербургнинг 300 й. лик юбилейи кенг нишонланди.