САНКХЬЯ

САНКХЬЯ (санскритча, айнан — сон, ҳисоблаш) — ҳинд фалсафасидаги 6 ортодоксал (ведаларни эътироф этувчи) тизимдан бири. Тахм. мил. ав. 7-а. да донишманд Капила асос солган. У «Санкхья сутра» асарини ёзган, лекин бизгача етиб келмаган. Санкхья 3—4-а. лардан 8—9-а. ларгача ривожланган (классик Санкхья деб аталган). Санкхья таълимотига кўра, олам асосида 2 ибтидо — пракрити (материя) ва пуруша (руҳ) ётади. Пракрити барча нарсаларнинг асосини ташкил этувчи моддий субстанция бўлиб, у адабий ва бир бутундир. Унинг боши ҳам, охири ҳам йўқ. У ҳеч ким томонидан яратилган эмас. Пуруша — руҳий субстанциядир. У пассив, ҳеч нарсани яратишга қодир эмас. Табиатдаги барча ҳодисалар сатва (онг), ражас (фаоллик), тамас (пассивлик) деб аталувчи учта куч (гуна)нинг ўзаро муносабатига боғлиқдир. Санкхья таълимоти вайшешика, нъяя, миманса таълимотларига таъсир кўрсатган.

Loading...