САНО

САНОЯман давлати пойтахти. Мамлакатнинг ғарбий қисмида, 2400 м баландликдаги водийда жойлашган. Аҳолиси 450 минг киши (1998). Иқлими тропик иқлим, янв. нинг ўртача т-раси 13,7°, июлники 21°. Йиллик ёғин 600 мм гача. Сано — мамлакатнинг савдотранспорт ва саноат маркази. Автомобиль йўли орқали Ҳўдайда порти (Қизил денгиз), Адан ва Макка ш. лари билан боғланган. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Тўқимачилик, қуроласлаҳа, мебель, тамаки, озиқ-овқат, цемент, пойабзал корхоналари бор. С. — ҳунармандчиликнинг йирик маркази: заргарлик ва уйрўзғор буюмлари, газлама ва б. ишлаб чиқарилади. Шаҳар 1-а. дан маълум. 5—6 а. лардан Яманнинг сиёсий маркази. Ўрта асрларда С. Орқали муҳим савдо йўллари ўтган. 7-а. ўрталаридан 9-а. ўрталаригача араб халифалиги ноибларининг қароргоҳи, 9-а. ўрталаридан 11-а. гача мустақил давлат пойтахти. 1546 — 1628 ва 1871—1911 й. ларда Туркия қўл остида бўлган. 1918— 62 й. ларда Яман кироллиги, 1962—90 й. ларда Яман Араб Республикаси, 1990 й. дан бошлаб Яман Республикаси пойтахти. Меъморий ёдгорликлардан шаҳар кўрғони, Жоме алКабир масжиди, карвонсаройлар сақланган. 1982 й. даги зилзилада шаҳар кучли зарар кўрган.