САНОАТ ГРАФИКАСИ

САНОАТ ГРАФИКАСИ — амалий бадиий графика тури; саноат корхоналарининг маҳсулотлар и. ч. ва сотиш (товар ёрликлари, фирма белгилари, нашрий маркалар, ўров қутичалари, турли рекламалар) ҳамда и. ч. ни бошқариш (бланка, конверт ва ҳ. к.) соҳаларига бадиий хизмат кўрсатади. Ўз вазифасига кўра, савдосаноат рекламасига жуда якин, кўпинча унинг таркибий қисмига айланади. Замонавий Саноат графикаси бадиий лойихалаш (дизайнграфика) тизими таркибига киради ва махсус бюроларда унга хос усуллардан кенг фойдаланади. Саноат графикаси бўйича кўргазмалар ҳам уюштирилади.