САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ

«САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ»Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги кон саноатида ишларни бехатар олиб бориш, ер ости бойликларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал хом ашёни сарфлашга оид қонунларга, меъёрийтехник, ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширувчи давлат инспекцияси. «Саноатконтехназорат» ваколатига кирувчи меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва мувофиклаштиради, алоҳида иш турларига рухсатнома беради. Хавфсизлик техникасига доир меъёрий ҳужжатларни тайёрлайди ва тасдиклайди; ҳарбийлаштирилган конқутқариш қисмларига тезкор ва услубий раҳбарлик қилади.

Кумир, конруда ва норуда, фойдали қазилмалар, нефть, газ қазиб олиш ва қайта ишлаш, кимё, металлургия саноатида, геол. қидирув ташкилотларида, магистрал нефтьгаз қувурлари, и. ч. жараёнида газдан фойдаланиш, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган объектларда; ер ости транспорти ва гидротехника иншоотлари қурилишида, портлаш ва ёнғинга хавфли бўлган объектлар қурилиши ва б. тармоқларнинг ўта хавфли объектларида хавфсизликни таъминланишини назорат қилади.

«Саноатконтехназорат» Давлат кончилик техника назорати («Госгортехнадзор») давлат қўмитасининг Ўрта Осиёдаги регионал тармоғи сифатида ташкил этилган (1950). 1953 й. дан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати таркибидаги Давлат қўмитаси, 2000 й. апр. дан агентлик, 2003 й. 9 дек. дан «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси.

Давлат инспекциясида 12 тармоқ, 16 регионал ва ҳудудий инспекция ҳамда 4 мустақил хўжалик фаолият юритади. «Саноатконтехназорат»нинг ривожига Т. Р. Тошмуҳамедов, А. Г. Ахматбоев, Р. Т. Саидов ва б. мутахассислар салмоқли ҳисса қўшдилар.