САНТА-ФЕ

САНТА-ФЕ — Аргентинанинг шарқий қисмидаги шаҳар. СантаФе провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 368,4 минг киши (2001). Транспорт йўллари тугуни. РиоСаладо дарёсининг Парана дарёсига қуйилиш еридаги порт, денгиз кемалари ҳам кира олади. Ғаллачилик ва чорвачилик р-нининг савдосаноат маркази. Озиқовқат, кўнпойабзал, металлсозлик саноати корхоналари, иссикдик электр ст-яси мавжуд. ун-т, тарих музейи, табиий фанлар музейи бор. Шаҳарга 1573 й. да асос солинган.

Loading...