САНТА-КЛАРА

САНТА-КЛАРА — Кубанинг марказий қисмидаги шаҳар, Кубаникай ва Велико дарёлари бўйида. ВильяКлара провинциясининг маъмурий маркази. Аҳрлиси 205,4 минг киши (1990й. лар ўрталари). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Қ. х. (шакарқамиш, тамаки, гўштсут чорвачилиги) р-нининг савдосаноат маркази. Қора металлургия, электротехника, машинасозлик, озиқ-овқат, тамаки, тўқимачилик, кўнпойабзал саноати корхоналари; ун-т бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Шаҳарга 1689 й. да асос солинган.