САНТА-КРУС

САНТА-КРУС (Santa Crus) Андрее (1792.30.11, ЛаПас — 1865.25.9, СенНазер, Франция) — Боливия президенти (1829—39), маршал, Перу ва Боливия Конфедерацияси протектори (1836—39). Санта-Крус бир қанча маъмурий ва молиявий ислоҳотлар ўтказган ва марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаган. 1820й. ларда X. СанМартин ва Санта-крус Боливар армиясида Америкадаги испан мустамлакаларининг озодлиги учун жанг килган.