САНТУР

САНТУР, сантури — кўп торли урма мусиқа чолғу асбоби, чанг тури. Кавказ минтақаси, Эрон, Шим. Ҳиндистон, Туркия ва б. мамлакатларда профессионал мусиқа сози сифатида кенг тарқалган. Қути шаклида, 2 та чўп билан уриб чалинади. Хроматик товушқаторга эга. Товуши майин ва ёқимли. С, ёзма манбаларга кўра, Ўрта Осиёда (жумладан, Бухоро амирлигида) 16-а. дан маълум бўлган.