САОДАТ

«САОДАТ»Ўзбекистон хотинқизларининг оммабоп, ижтимоий-сиёсий, бадиий-безакли жур. Тошкент ш. да 1 й. да 8 марта нашр қилинади. Дастлаб «Янги йўл» (1925—34), «Ёрқин турмуш» (1936 — 50), «Ўзбекистон хотин-қизлари» (1950 — 65) номлари билан чоп этилган. Муайян сабаблар ва уруш туфайли жур. 1934 й. апр. дан 1936 й. июлгача, 1941 й. июлдан 1950 й. окт. гача нашр этилмаган. 1966 й. дан хоз. номда. Жур. га турли йилларда Ўзбекистоннинг таникли адибалари — жамоат арбоблари муҳаррирлик қилган: Тожихон Шодиева (1927 — 29), Собира Холдорова (193031), Хосият Тиллахонова (1931—34), Саодат Шамсиева (1936—37), Фотима Ниёзова (1937—38), Иқбол Акбархужаева (1939—41), Ойдин (М. Собирова, 195153), Зулфия (195385) ва Ҳ. Худопбердиева (1985—94).

Утган барча даврларда жур. ўзбек аёлининг оилада назокатли, севимли, фарзандларига мехрибон бўлиши, турмуш машаққатларини енгиб ўтиб, жамиятда ҳам ўз урнини топишига кумакдош булиб келган; жуда куп ёш шоира, адибаларнинг ижодкор сифатида шаклланиши учун мактаб вазифасини ўтаган. X. Аҳророва, С. Маҳмудова, Р. Шомансурова, Ҳ. Худойбердиева, О. Ҳожиева, Ш. Салимова, Р. Раҳмонова, М. Улуғова, Қ. Раҳимбоева, Д. Саидова, X. Бобомуродова ва б. ижодкорлар «Саодат» мактабининг турли даврлардаги талабалари бўлиб, бугун Ўзбекистонда таникли ижодкорлар сифатида фаолият курсатиб, «Саодат» тажрибаларини тарғиб қилмоқдалар.

Республика мустақиллиги йилларида «Саодат» аёл қалбининг минбари, миллий қадриятларнинг тарғиботчиси, хотинқизларни кенг ижтимоий фаолиятга чорловчи оммабоп жур. сифатида тикланаётган миллат аёлларининг ўзини озод инсон сифатида қайта кашф этиши, имкониятларини намоён қилишига руҳий мададкор вазифасини бажармоқда. Унда ўзбек аёлларининг турмуш тарзи, уй тутиши, саломатлиги, бола тарбияси, маданиймаиший эҳтиёжлари ва б. масалалар ёритилиши билан бирга ўзбек маданий мероси ва миллий қадриятларидан, жаҳон адабиётидан, ёш ижодкор қизларнинг асарларидан намуналар, дунёнинг машҳур хотинқизлари ҳаётидан қизиқарли лавҳалар бериб борилади. 1999 й. дан «Саодат» жур. га илова сифатида «Гулчеҳралар» газ. нашр этилмоқда. Ойига 1 марта — йилига 12 марта чоп қилинадиган бу газ. кўпроқ ёшлар мавзуини ёритади.

Адади 40000 (2003). Муҳаррири — Ойдин Ҳожиева (1994 й. дан).