САПФИР

САПФИР (қад. яҳудийча саппир — кўк тош) — корунднинг А12О3 таркибли шаффоф, тиниқ кўк рангли хили. Заргарликда бошқа рангли турларига (қизил тури — ёқутдан ташқариси) Сапфир деб ном берилган. Ранги изоморфли аралашмаларга боғлиқ: алюминийнинг турли миқдорда титан ва темир (Ғе2+ ва Ғе3+ фарқ қилади) алмашувидан ҳосил бўлади. Тригонал сингонияда кристалланади. 1тоифали қимматбаҳо тош ҳисобланади. Шишасимон ялтироқ. Қаттиқлиги 9; зичлиги 3,5—3,6 г/см3. Конлари ШриЛанка, Ҳиндистон, Таиланд, Россияда бор. Тарихда машҳур бўлган Сапфир тошлари Британия империясининг тожида (104 карат), овал шаклли (258,8 карат) бриллиант брошкада ўрнатилгани Россия Олмос фондиця сақланмоқда. Сапфир саноатда сунъий йўл билан ҳам олинади. Сапфирнинг зумрад, топаз, сафсар (аметист) ва б. хиллари заргарликда, сунъий рангсизи — лейкосапфир микроэлектроника, квант электроникаси, оптика ва б. да ишлатилади (қ. Корунд). Ўзбекистонда «корунд минтақаси» Томди тоғларидан Олай тоғларигача 1000 км га чўзилган бўлса ҳам сифатли Сапфир ҳануз топилмаган.