САРАЕВО

САРАЕВОБосния ва Герцеговина пойтахти. Тоғ оралиғидаги сойликда, Миляцка дарёси бўйида жойлашган. Аҳолиси 360 минг киши (1997). Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг йирик савдо ва саноат маркази. Машинасозлик (автомобилсозлик, электротехника, радиоэлектроника), кимё, тўқимачилик, кўнпойабзал, ёғочсозлик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Ҳунармандчилик ривожланган, гилам тўқилади. Фан ва санъат академияси, ун-т (1946), илмий тадқиқот интлари, кутубхоналар, картиналар галереяси, музей ватеатрлар бор. Туризм маркази. Шаҳар яқинида Илижа курорти жойлашган. Шаҳар 1244 й. дан Врхбосна номи б-н маълум. 1435 й. дан Усмонли турклар қўл остида бўлган. 1507 й. дан Сараево (туркча Saray — сарой) деб аталган. Сараевода Шарқ меъморлиги услубида курилган Хисравбек масжиди (1531), Алипошшо масжиди (1561) сақланган. Замонавий маъмурий ва турар жой биноси кўп. Сараево кишки спорт ўйинлари маркази. 1984 й. да 14қишки Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтган.