САРАНГИЙ

САРАНГИЙ — торли камонли қўбизсимон ҳинд мусиқа чолғу асбоби. Дастаси калта, косаси тери билан қопланади.

Квартаквинтага созланадиган 3—4 асосий торларидан ташқари 11—15 қўшимча (акссадо берувчи) торлари мавжуд. Сарангийнинг садоланиши кучсизроқ бўлсада, майин ва ёқимлидир. Якканавоз соз сифатида ҳамда турли ансамблларда қўлланилади.