САРАТОНГУЛ

САРАТОНГУЛ (Hemerocallis fulva) пиёздошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Европанинг ўрта қисми, Осиёнинг ғарбида ўсади. Илдиз бўғизи тўпбаргли яшил, тарновсимон, туксиз. Поядагилари эса майда бўлиб, гулёнбаргчаларга ўхшайди. Гуллари йирик, қизғишсариқ, ҳидсиз. Тўпгули сийрак, чочоқ. Июннинг бошидан гуллайди. Саратонгул совуққа чидамли, манзарали ўсимлик. Асосан, ёз охирида илдизини бўлиш йўли билан кўпайтирилади. Сояроқ ерларда, ариқ ва ҳовузлар бўйида яхши усади. Илдизпояси халқ табобатида ишлатилади. Зиравор сифатида овқатга солинади. Ўрта Осиёда айни саратонда гуллай бошлагани туфайли Саратонгул деб аталади.