САРАТОВ

САРАТОВ — РФдаги шаҳар (1780 й. дан), Саратов вилояти маркази. Волга дарёсининг ўнг соҳилидаги йирик даре порти (Волгоград сув омбори). Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Аҳолиси 886,1 минг киши (1998). Саратов 1590 й. да қалъа сифатида барпо қилинган. 1670 — 71 й. лардаги деҳқонлар уруши даврида саратовликлар шаҳарни СТ. Разинта топшириб унга фаол ёрдам бердилар, 1774 й. да Саратовни Е. И. Пугачёв қўшинлари босиб олди. 1780 й. дан Саратов ноиблигининг, 1797 й. дан Саратов губерняси, 1928 й. дан Қуйи Волга, 1934 — 36 й. ларда Саратов ўлкаси маркази. Ҳозирги Саратов — РФнинг йирик саноат маркази. Машинасозлик (станоксозлик, дизель, энергетика машинасозлиги, электр термик жиҳозлар, подшипник ва б. з-длар), нефтни қайта ишлаш, кимё, ёғочсозлик, озиқ-овқат саноатлари корхоналари, техник шиша з-длари бор. 10 олий ўқув юрти (шу жумладан, ун-т, консерватория), цирк, филармония, 4 театр (шу жумладан, опера ва балет театри), ўлкашунослик, А. Н. Радишчев бадиий музейлари, ёзувчилар Н. Т. Чернишевский (С. да тугилган ва вафот этган), К. А. Федин музейлари мавжуд.

Меъморий ёдгорликлардан Троица собори (17-а.) ва турар жой бинолари (19а. 1-ярми) сақланган.

Loading...