САРАХБОР (форс. —араб. — бош хабарлар) — 1) Шашмақомнмт ҳар бир мақомда ашула бўлими бошланадиган биринчи, бош шўъба. С. лар мақом номи б-н қўшилиб, Сарахбори Бузрук, Сарахбори Рост каби аталади. Ўз навбатида, ҳар бир Сарахборнинг бир неча (6 тагача) тароналари мавжуд. Асосий Сарахбор лардан ташқари Дугоҳ мақомининг 2гуруҳ шўъбалар таркибига Сарахбори Оромижон деб номланган шўъба ҳам кирган. Сарахборлар 2 чорак такт ўлчовидаги оддий равон (бакбум) доира усулида ижро этилсада, куй тузилиши жуда мураккаб. Улар даромад, миёнхат, дунаср, авэк ҳамда улардан кейин келадиган фуровард куй тузилмаларидан таркиб топган. Сарахборлар авжида эса бир нечтадан намуд ишлатилади (мас, Сарахбори Бузрукда Уззол ва Муҳайяри Чоргоҳ, Си Ростда Сегоҳ, Уззол ва Муҳайяри Чоргоҳ намудлари ва ҳ. к.). Слар одатда, 15 ва 14 ҳижоли музоре, мужтасс, мутақориб ва рамал вазнлардаги ғазаллар билан яккахон хонандалар ва ашулачилар ансамбли томонидан (чолғулар жўрлигида) айтилади. Сарахборлар мақомларнинг бош мавзуи сифатида бошқа шўъбалар оҳанг ва таркибий тузилишига сезиларли таъсир кўрсатган;
2) тожик мумтоз мусиқа меросида бир неча қисмдан иборат бўлган, турлича номланувчи куй ва ашулалар номи (жумладан, «Сарахбори Кўҳистоний»).