САРАХС

САРАХС, Серахс — Туркманистондаги Тажан дарёси водийсида жойлашган шаҳарча: Аҳолиси 10,2 минг киши (1991). Гилам ишлаб чиқариш ва б. ривожланган. Қад. С шаҳар харобаси мил. ав. 1минг йилликкаоид. 10-а. даги Сарахсни эски шаҳар харобаларидан майдон ажратиб турган. Исломиятдан аввалги Сарахснинг катталиги ҳақида маълумотлар сақланмаган. Араб халифалигининг дастлабки асрларида Сарахс гарчи Марвдан 2 баробар кичик бўлсада, анча йирик шаҳар саналган. Араб тарихчиларидан Яъқубийнинг ёзишича, Сарахсда канал, булоклар бўлмаган, аҳоли қудуқлардан сув ичган; бошқа хабарларга кўра эса канал бўлган, унинг тўғони шаҳардан 2 фарсах олисда жойлашган. Мақдисийнинг ёзишича, канал шаҳарни ўртасидан кесиб ўтган. Шаҳарнинг анча обод эканлигини унинг қулай савдо йўлида жойлашганлиги билан изоҳлаш мумкин. Сарахсда Нишопурдан Ҳирот ва Марвга борадиган йўллар туташган, шу туфайли Сарахс бирмунча ҳарбий (Ҳофизи Абру уни кучли қалъа дейди) ва саноат аҳамиятига (Ёқут Ҳамавийнинг ёзишича, Сарахсда чачвон ва саллалар моҳирона тайёрланган) эга бўлган. Ўрта асрларда Сарахсда илм-фан, маданият, савдо, ҳунармандчилик анча тараққий этган, кўплаб олиму фузалолар етишиб чиққан. Сарахс даги меъморий обидалардан Абул Фазл мақбараси (тахм. 1024 й.). С. дан 9 км жан. шарқца ЁртиГумбаз мақбараси (1098) сақланган. ТажанСарахс т. й. нинг қуриб битказилиши (1996) шаҳарнинг эътиборини оширди. Бу йўл орқали Яқин Шарқ мамлакатларига чиқиш имконияти пайдо бўлди.

Prev Article

САРАТОНИЙ

Next Article

САРБАСТ