САРБОЗ

САРБОЗ (форс. — бош ва ўйнамоқ) — ҳарбий аскар, амир, хон қўшинининг оддий аскари. Эронда ва Ўрта Осиё хонликларида мунтазам қўшин аскари. Хива хонлигида Сарбозлар уруш вақтида тўпланган ва уларнинг сони 30 — 100 минг оралиғида бўлган. Сарбозлар, асосан, пиёда қўшинларни ташкил этган.