САРДИНИЯ — Ўрта денгиздаги орол, Апеннин я. о. дан ғарбда. Корсика о. дан Бонифачо бўғози орқали ажралган. Италия ҳудуди. Майд. 24 минг км2. Шаркий қирғоқлари тик, ғарби нисбатан қия. Рельефи шарқида тоғли (энг баланд жойи — ЛаМармор тоғи, 1834 м), асосан, гранит ва кристалли сланецлардан тузилган. Ғарби ва шим. ғарби лавали ва туфли плато, жан. ғарби Кампидано пасттекислигидан иборат. Иклими субтропик, ўрта денгиз иқлими. Янв. нинг ўртача т-раси 7—10°, июлники 24—26°. Ичлига текисликларда 600 мм дан тоғларда 1000 мм гача ёғин ёғади. Ёзи қурғоқчил. Дарёлари қисқа, қишда тўлиб оқади. Суви суғоришга сарфланади. Доим яшил ва барг тўкувчи ўрмонлар, маквис чакалакзорлари бор. Хўжалигида қ. х. ва кончилик ривожланган. Картошка, дуккакли ва донли экинлар экилади, цитрус мевалар, узум етиштирилади. Балиқ овланади, қўй боқилади. Йирик шаҳри ва порти — Кальяри.