САРДОР

САРДОР — 1) Эрон, Афғонистонда йирик амалдор, қабила бошлиғи;

2) Ўрта Осиёда қўшин қўмондони;

3) Усмонли турк империясида дала армияси қўмондони;

4) Мисрда инглизлар ҳукмронлиги даврида Миср ҳукмдори қўшинларига қўмондонлик қилган инглиз зобити;

5) Ҳиндистонда жотлар кастасига мансуб сикҳлар раҳнамоси.