САРДУРИ I

САРДУРИ IУрарту подшоси (мил. ав. 9-а. нинг 2-ярми); Лутипри ўғли. Оссурия подшоси Салманасар III нинг замондоши; мил. ав. 833 й. воқеалари ҳакидаги битикларда Седури номи билан қайд этилган. Сардури I даврида давлатнинг пойтахти Тушпа ш. га кўчирилган. С. Оссурия билан урушлар олиб борган. Сардури I даврида Урарту подшолиги кучли давлатга айланган.