САРГАРДОН

САРГАРДОН (форс, cap — бош; гардон — айлантирмоқ) — 1) бекорга овораи сарсон бўлиб юриш, овораи сарсонлик;

2) бошидан ўгириб садақа қилиш; Ўзбекистоннинг айрим туманларида оғир ётган бемор ёки ўзининг бошидан айлантириб фақирларга берилган пул, мол ёки бошқа қимматбаҳо нарсалар;

3) 20-а. нинг 30й. ларигача тўй ва базмларда раққос ва раққосалар ўйинга тушганда уларнинг бошларидан айлантириб, сўнг қўлларига берилган пул ёки бошларидан сочилган тангачақалар.