САРИ

САРИҳинд аёлларининг миллий кийими. Уз. 4,5—9 м, эни 1 м бўлган мато. Йўл-йўл гулли, ҳошияли қилиб махсус тўқилади. Сари ичидан калта енгли калта кофта кийилади. Сарининг бир учи юбкага маҳкамланиб, белга 2 марта айлантириб олинади, қолган қисми елкага (жамоат жойларида бу қисми бошга шарф каби) ташлаб қўйилади. Ҳиндистоннинг турли вилоятларида, шунингдек, аҳолининг турли гуруҳларида Сари кийиш усулида айрим фарклар бор. Одатда, Сарининг қуйи қисми юбкага ўхшаш, баъзан узун ёки калта иштон тарзида тикилади.

Prev Article

САРДУРИ I

Next Article

САРИБАНД