САРИЖАЗ

САРИЖАЗ — Марказий Тяныландаги тоғ тизмаси (асосий қисми Қирғизистоннинг шарқий чеккасида). Шим. да Сарижаз, жан. да Инилчиқ дарёлари оралиғида жойлашган. Уз. 110 км га яқин. Энг баланд жойи ғарбида — 4799 м. Марказий қисмидаги довон (бал. 4001 м) ҳар икки даре водийсини боғлайди. Жан. ён бағри даре водийсидан тик кўтарилган, шим. ён бағри эса нишаброқ, Сарижаз дарёсининг кўплаб чап ирмоқлари билан кесилган. Тизмада музликтаъсири натижасида ҳосил бўлган рельеф шакли кўп. Тизма тектоник жиҳатдан антиклиналь структура бўлиб, сланец, мармарлашган оҳактош, отқинди гранит ва б. тоғ жинсларидан тузилган. Тизманинг шим. ён бағрида Семёнов ва Мушкетов музликлари, жан. ён бағрида Шим. Инилчиқ музлиги жойлашган. Ён бағирларида баланд тог ўтлоклари мавжуд.